Мақолалар

Ибн Ҳаммоднинг истисқоси

Чоп этилди Avgust 9, 2020 Ибн Ҳаммоднинг истисқосиda fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Котиб Ибн Азҳар айтади: «Ҳижрий 383 йили Бағдодда анчагача ёмғир ёғмай қўйди. Қози Исмоил ибн Ҳаммод намозгоҳга чиқиб, икки ракъат намоз ўқиди. Биринчи ракъатда Аъло сурасини, иккинчи ракъатда Ғошия сурасини ўқиди. Кейин минбарга чиқиб, икки марта хутба қилди, ридосини ечиб қўйиб, узоқ ваъз-насиҳат қилди. Унинг сўзларидан одамлар қўрқиб кетишди. Қозининг ўзи ҳам қаттиқ йиғлади, қўрққан ҳолида уйига қайтиб кетди.

Қози Исмоил ибн Ҳаммод ўша истисқо намози ўқиган куни кечаси, зулҳижжанинг саккиз куни қолганда, 82 ёшида вафот этди.

 

«Солиҳлар гулшани» китобидан

islom.uz