Танҳолик ҳикмати
Бир муборак зотдан:
– Гоҳида танҳо қолишга қандай сабр қиласиз? – деб сўрадилар.
У бундай жавоб берди:
– Раббим билан суҳбатлашиб ўтираман. У Зотнинг менга гапиришини хоҳласам, Қуръон ўқийман. У Зотга гапиришни истасам, намоз ўқийман.