Беларусдаги президент сайловида овоз бериш қарийб 80 фоизни ташкил этди
Фуқаролар фаоллиги борасида Могилёв вилояти аҳолиси бошқа ҳудудларни ортда қолдирган – 86,01 фоиз. Бу борада энг қолоқ минтақалардан бири номини, кутилмаганда пойтахт – Минск шаҳри 62,30 фоиз натижа билан қайд этди. Гомел вилоятида сайловчиларнинг 85,98 фоизи участкаларга келиб, ўз фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланишди. Айни кўрсаткич Витебск вилоятида 80, Гродно вилоятида 82,41, Минск вилоятида 77,93, Брест вилоятида 84,52 фоизни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун республика ҳудудидаги барча сайлов участкалари эрталаб соат 8.00 да давлат раҳбарини сайлаш мақсадида ташкил этилган сайловлар юзасидан иш бошлаган эди.
Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан 20.00 да ёпилади. Шундан сўнг тадбирнинг дастлабки натижалари “экзитпол” тарзида ошкор этилиши кутиляпти. 50 фоиздан кўп сайловчилар овозига эга бўлган номзод Президент сифатида тан олинади.
Эслатиб ўтамиз, кундузи овоз бериш миқдори 50 фоиздан ошганда, мамлакат қонунчилигига мувофиқ, Беларус МСК навбатдаги президент сайловларини ҳақиқий, деб эътироф этилганини эълон қилди.
ОАВ кун давомида 5 нафар президентликка номзоднинг учови – амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко, шунингдек Светлана Тихановская ва Анна Канопацкая ўзларига тегишли сайлов участкаларига келиб, овоз бериш жараёнида бевосита иштирок этганликлари ҳақида хабар берилди.