Сомалилик муслима АҚШда йил ўқитувчиси бўлди
АҚШнинг Миннесота штатида асли сомалилик Коршо Ҳасан йилнинг энг яхши ўқитувчиси дея топилди. Islam.ru хабарида айтилишича, у саккиз йилдан бери бошланғич мактабда ишлаб келмоқда.
Жюри аъзолари Коршо Ҳасаннинг ўқувчилари нафақат аъло баҳолари билан ажралиб туришини, балки унинг синфида инклюзивлик ва ўзаро ҳурмат ҳукмронлик қилишини эътироф этишди. “Бу мен учун муҳим, – дейди ўқитувчи. – Аслида мукофотни мен эмас, ўқувчиларим олиши керак, ахир уларнинг саъй-ҳаракати муваффақиятимнинг гарови ҳисобланади”.
Коршо Ҳасанни Миннесота штати губернатори – ўзи ҳам муқаддам ўқитувчилик билан шуғулланган Тим Уолц табриклади. “Синфингизга кирган ҳар бир ўқувчи порлоқ келажакка ва муваффақиятларга эришиш имкониятига эгалиги учун сизга раҳмат”, – дея ёзди губернатор Твиттердаги саҳифасида.