Дунё янгиликлари

АҚШ Махфий хизмати Оқ уй ёнидаги отишма тафсилотларини очди

Чоп этилди Avgust 11, 2020 АҚШ Махфий хизмати Оқ уй ёнидаги отишма тафсилотларини очдиda fikr bildirishni o'chirish

АҚШ Махфий хизмати ходимлари Вашингтондаги Оқ уй атрофида рўй берган фавқулодда ҳодисани ўрганиб чиқишди ва воқеа тафсилотини баён қилишди. Маълум бўлишича, “ўқ узмоқчи бўлгани” гумон қилинган шахс Махфий хизмат зобити ёнига келиб, қуролланганини айтган.
Бундан бироз аввал қўриқчилар АҚШ президенти Дональд Трампни матбуот анжумани давом этаётган хонадан олиб чиқиб кетган. Бир неча дақиқадан сўнг қайтиб келган Трамп ўзини Махфий хизмат қўруви остида жуда яхши ҳис қилаётганини билдирган.
“Соат 17.53 да 51 ёшли эркак Оқ уй мажмуаси ҳудудидаги постида – Пенсильвания-авеню ва 17-кўча кесишувида хизмат бурчини ўтаётган Махфий хизмат зобитига яқинлашган ва унга ёнида ўқ отар қурол борлигини айтган. Сўнг шубҳали одам зобит томонга бурилиб, жаҳд билан югурган ва унга янада яқинлашиб, гўёки кийими чўнтагидан ниманидир олаётганга ўхшаш ҳаракат қилган”, – дейилади Махфий хизматнинг ижтимоий тармоқ орқали тарқатилган хабарномасида.
Ҳисоботда ёзилишича, кейин номаълум киши “худди қуролдан ўт отишга шайланган”дек ҳолатда туриб олган. Шундан сўнг зобит гумондорга қарата ўқ узган.
Қайд этилишича, зобитлар эркакка тезда биринчи ёрдам кўрсатишган ва ярадор шифохонага олиб кетилган.
“РИА Новости” хабарига кўра, Махфий хизмат ўз зобити ҳаракатлари юзасидан ички суриштирув ўтказишга қарор қилди. Қолаверса, ҳодисага дахлдор барча маълумот ва тафсилотлар ҳам тергов олиб бориш учун полицияга топширилди.