Мақолалар

Исломга интилган аёл. НАСРОНИЙ АЁЛ ҲАМКАСБИ УЧУН ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИНИ ЮТИБ ОЛДИ

Чоп этилди Avgust 12, 2020 Исломга интилган аёл. НАСРОНИЙ АЁЛ ҲАМКАСБИ УЧУН ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИНИ ЮТИБ ОЛДИda fikr bildirishni o'chirish

Қорачой-Черкес республикасининг (Россия таркибида) Мусулмонлари идораси совринга ҳаж йўлланмаси қўйилган танлов ўтказди. Бу ҳақда Islam.ru хабар берди.

Танлов бир неча босқичдан иборат бўлди ва охирги натижаларга кўра,  Юлия Ересько ғолибликни қўлга киритди. Кўпчилик провослав насронийси биринчи ўринни олганидан ажабланди.

Маълум бўлишича, Юлиянинг мусулмон ҳамкасби ҳаж сафарига боришни жуда ҳам қаттиқ истар экан. Аёл шу одамга йўлланмани совға қилиш ниятида танловда қатнашганини билдирди.