Дунё янгиликлари

Сингапурда COVID-19 вакцинасининг клиник синовлари бошланди

Чоп этилди Avgust 12, 2020 Сингапурда COVID-19 вакцинасининг клиник синовлари бошландиda fikr bildirishni o'chirish

Сингапурда коронавирус инфекциясига қарши Lunar-Cov19 номли вакцинани клиник синовдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда бугун, яъни 12 август куни «ТАСС» хабар берди.

Тажрибада 21 ёшдан 55 ёшгача бўлган 100 киши иштирок этади. Октябрнинг охиригача давом этадиган биринчи босқич мобайнида олимлар препаратнинг потенциал токсик даражасини баҳолашади, шунингдек, организмдан қандай чиқиб кетишини аниқлашади.

Lunar-Cov19 вакцинасининг ўзига хослиги шундаки, препарат таркибида вирус бутунлигича эмас, балки вируснинг генетик материал фрагментлари бўлади холос. У одам организмига тушгач, ушбу элементлар ҳужайраларни SARS-CoV-2 га қарши ҳимоя оқсилини ишлаб чиқаришга мажбурлайди.