Дунё янгиликлари

Шотландияда ҳаваскор археолог 3000 йиллик тарихга эга хазинани топиб олди

Чоп этилди Avgust 13, 2020 Шотландияда ҳаваскор археолог 3000 йиллик тарихга эга хазинани топиб олдиda fikr bildirishni o'chirish

Шотландияда хазиналар қидиришни хуш кўрувчи Мариуш Степьен металл детектор ёрдамида тахминан 3 минг йиллик тарихга эга қадимий буюмларни топди, деб хабар беради “The Guardian”.

Нашрнинг таъкидлашича, хазина 1,5 м чуқурликда аниқланган.

Металл детектордан чиққан сигнал шу қадар кучли бўлганки, Степьен топилма ҳақда Шотландия миллий музейига қарашли “Treasure Trove” ташкилотига хабар қилган.

Воқеа жойига дарҳол профессионал археологлар етиб келишган ва деярли бир ой давомида текширув ишларини олиб боришган.

Натижада баҳоси анча юқори кўрсаткичларни қайд эта оладиган хазина топилганлиги расмий равишда тасдиқланган.