Ўзбекистон янгиликлари

Магистратурага кириш учун тестлар сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди

Чоп этилди Avgust 13, 2020 Магистратурага кириш учун тестлар сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқландиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни билан Республика ОТМнинг магистратурасига кириш имтиҳонлари бўйича тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

✅ Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 250 балл.

🔰 Шундан:

👉 тегишли мутахассислик фанлари бўйича 2,3 баллдан 30 та тест саволи учун жами 69 балл;

👉 талабгорнинг илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни аниқлаш  бўйича 3,1 баллдан 10 тест саволи учун жами 31 балл;

👉 чет тили бўйича 2 баллдан 25 та тест саволи учун жами 50 балл;

👉 битирувчининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (диплом бўйича) – 100 балл.

⏰ Талабгорга тест ечиш учун 130 дақиқа ажратилади.