Ўзбекистон янгиликлари

Сифатли онлайн дарсларни ташкил қилишга бағишланган семинар ўтказилди

Чоп этилди Avgust 15, 2020 Сифатли онлайн дарсларни ташкил қилишга бағишланган семинар ўтказилдиda fikr bildirishni o'chirish

Шу йил 13 август куни Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртида ўқитувчи-педогоклар учун онлайн дарсларини сифатли ташкил қилиш мавзуида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Унда билим юрти мудири Давронбек домла Абдуқодиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўқитувчиларга ZOOM ва бошқа онлайн дастурлардан фойдаланиш бўйича тавсия этган кийиниш ва ўзини тутиш қоидаларини тушунтириш билан бирга, ўқитувчиларга талабаларни дарсларга фаол қатнашишларига тарғиб қилиш борасида тавсияларини бердилар.

Семинарда Урганч давлат университети ўқитувчиси Валишер Сапаев маъруза билан иштирок этиб, бугунги пандемия даврида педогогларнинг онлайн дарс бериши учун қулай дастурлар, онлайн дарс олиб бориш бўйича янги педогогик усуллар ҳақида атрофлича маълумот бердилар.

Тадбир сўнггида Давронбек домла Ҳақ таолодан юртимиз ва бутун дунёдан балолар ариши, янги ўқув йилида устозларга куч-қувват сўраб дуои хайрлар қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати