Пазандалик

Товуқ билан сабзавотлардан мазали қовурдоқ тайёрлаймиз

Чоп этилди Avgust 15, 2020 Товуқ билан сабзавотлардан мазали қовурдоқ тайёрлаймизda fikr bildirishni o'chirish

Сабзавотлар билан тўйинган бу таомни ошхонангиздаги бор маҳсулотдан тайёрлашингиз мумкин. Хоҳишингизга қараб ҳар хил сабзавот қўшиш имкониятига ҳам эгасиз.

Керакли маҳсулотлар:

  • 1 дона товуқ;
  • 300 гр картошка;
  • 4 дона саримсоқ пиёз;
  • 2 бош қизил пиёз;
  • 4 дона помидор;
  • 1 дона булғор қалампири;
  • 3 ош қошиқ зайтун ёғи;
  • Таъбга кўра туз, майда қора қалампир.

Тайёрланиши:

  • Картошка, помидор, булғор қалампири ва қолган сабзавотларни икки бўлакка кесасиз. Хоҳишингизга қараб кичкина бўлакларга ҳам бўлишингиз мумкин. Ҳатто битта аччиқ қалампир ҳам қўшсангиз бўлади;
  • Сабзавотларни катта идишга жойлаштиринг. Зайтун ёғи, туз ва қалампир қўшинг. Яхшилаб аралаштиргач, бир муддат қолдиринг (товуқ тайёр бўлгунча);
  • Товуқни бўлакларга бўлинг. Туз ва қалампир сепинг. Товада олтин жигарранг бўлгунча қовуринг;
  • Печни 180 даража қиздиринг. Сабзавотларни катта қовуриладиган ёки печ идишига жойлаштиринг. Товуқ бўлакларини устига териб, тахминан, 40-50 дақиқа давомида пиширинг;
  • Таомни барра кўкатлар билан безатинг.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!