Япония 2023 йилгача учар машиналар ишлаб чиқаришни бошлайди
Япониянинг “SkyDrive” стартапи 2023 йилгача биринчи учар машиналарни чиқаришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда “Japan Times” газетаси ёзмоқда.
“SkyDrive” бош директори Томохиро Фукузаванинг таъкидлашича, компания Осака ёки Токиода авиакомпания очишни ўйламоқда. Одамлар устидан учиш хавфлилиги боис дастлаб автомобиллар денгиз орқали учиб ўтишади.
Япония ҳукумати катта шаҳарларда, тоғли ҳудудлар ва ороллардаги транспорт муаммосини ҳал қилиш учун ҳам ушбу лойиҳага сармоя киритмоқда.
“СD-ХХ” учар автомобилини йил бошида бино ичида синовдан ўтказган стартап эндиликда кўчадаги синов парвозига рухсат бермоқда.
Маълумотларга кўра, автомобиль соатига 100 км тезликда уча олади.