Ошиқу орифлар. ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ ҚУТУЛИШ
“Ҳикоят”да машҳур бўлган воқеалардан бири шу: Бир куни Абу Ҳамза Хуросоний йўлда кетаркан, бир ўрага тушиб кетди ва уч кеча-кундуз ўша ерда қолди. Сўнгра шайхлардан бири жамоаси билан шу орага бориб қолди. Ўрада эканимни уларга хабар қилай, деб ўйлади. Сўнгра ичида дедики, йўқ! Аллоҳдан бошқасидан ёрдам исташим яхши бўлмайди, агар уларга овоз берсам, шикоятимни уларга билдириб: Аллоҳ таоло мени мана шу ўрага туширди, сиз мени бу ердан чиқаринг! деган бўлиб қоламан.
Одамлар олдинга қараб юрдилар. Оғзи очиқ ўрани кўриб қолдилар-да, келинглар, бирор киши тушиб кетмаслиги учун ўранинг оғзини бекитиб ташлаймиз, савоб бўлади, дедилар. Ичимни изтироб қоплаб олди, ҳаётимдан умидимни уздим. ўранинг оғзини маҳкамлаб ёпиб, у ердан узоқлашганларидан кейин Ҳаққ таолога муножот қилдим, қалбимдан ўлимга рози бўлдим ва бутун халқдан умид уздим. Тун бўлганда ўранинг оғзи тарафдан бир овоз эшитдим. Диққат билан боқиб нимадир ўранинг оғзини очганини фаҳмладим. Баҳайбат бир ҳайвонни кўрдим. Кўзимни катта очиб қарадим, бир аждарҳо думини ликиллатяпти, деб ўйладим. Қутулишимнинг ундан эканини, унинг Ҳаққ таоло ва Тақаддус ҳазратларининг бир элчиси эканини англаган эдим. Дарров мени тортиб чиқарсин, дея думига осилдим. Ўша чоқда хотифдан бир овоз эшитдим: Эй Абу Ҳамза, қутулишинг қандай гўзал қутулишки, сени маҳв этувчи билан маҳв бўлишдан қутқардик!”
Ҳужвирийнинг “Кашфул-маҳжуб”идан