Дунё янгиликлари

Хитойликлар CОVID-19 туфайли импорт маҳсулотларни рад этишмоқда

Чоп этилди Avgust 17, 2020 Хитойликлар CОVID-19 туфайли импорт маҳсулотларни рад этишмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Хитойда импорт қилинадиган маҳсулотларда коронавирус излари топилганлиги ҳақидаги хабарлар одамларни хавотирга солмоқда, деб хабар берди “24kz.ru”.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия ва Эквадордан келтирилган музлатилган қисқичбақаларда инфекция топилган эди. Америка Қўшма Штатларининг Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси озиқ-овқат орқали инфекцияни юқтириш эҳтимоли ҳақида ҳеч қандай далил йўқлигини таъкидлаётган бўлса-да, бу хорижий маҳсулотлардан бутунлай воз кечишга тайёр аксарият хитойлик харидорларни ишонтира олмаяпти.

Қайд этилишича, мамлакат аҳолиси коронавирус билан боғлиқ вазият чет элда ёмонлашгани сабабли вирусни юқтириш эҳтимоли кўпроқ бўлиши мумкин деб ҳисоблашмоқда.