Пазандалик

Нонуштага майиз ва творогли кекс

Чоп этилди Avgust 17, 2020 Нонуштага майиз ва творогли кексda fikr bildirishni o'chirish

Кексларни шоколадли қилиб ҳам тайёрлаш мумкин. Бунинг учун хамирга 1-2 ош қошиқ какао қўшиш керак бўлади.

Керакли маҳсулотлар:

  • Майиз— 70 гр
  • Творог — 200 гр
  • Сариёғ — 150 гр
  • Тухум — 3 дона
  • Шакар — 150 гр
  • Ун — 160 гр
  • Разрихлитель — 1 чой қошиқ
  • Туз — бир чимдим

Тайёрланиш жараёни:

  • Майизни идишга солинг ва устига иссиқ сув солиб ивитиб қўйинг.
  • Сариёғни паст оловда эритиб олинг.
  • Тухум оқини чақинг ва шакарни оз-оздан қўшиб миксерда аралаштиринг.
  • Сариёғга творог қўшиб аралаштиринг.
  • Аралашмани тухумли аралашмага қўшинг ва миксерда аралаштиринг.
  • Майиз қўшинг ва аралаштиришда давом этинг.
  • Кекс учун мўлжалланган қолип ёки махсус идишчаларни тайёрлаб олинг ва аралашмани эҳтиёткорлик билан солиб чиқинг.
  • 180 даража қизиган печда 30-40 дақиқа давомида пишириб олинг.
  • Кексларни дастурхонга тортишдан аввал шакар кукуни билан безанг.

Ёқимли иштаҳа!

 

Узум уз!