Дунё янгиликлари

ЖССТ ҳаво сифати “Cоvid-19”нинг ривожланишига таъсир қилишидан хавотирда

Чоп этилди Avgust 18, 2020 ЖССТ ҳаво сифати “Cоvid-19”нинг ривожланишига таъсир қилишидан хавотирдаda fikr bildirishni o'chirish

Ҳавонинг ифлосланиши сурункали ўпка касалликларининг ривожланишини тезлаштирган ҳолда “Cоvid-19”нинг хавфлилик даражасига таъсир қилиши мумкин.

Бу ҳақда ЖССТнинг атроф-муҳит, иқлим ва соғлиқни сақлаш бўйича директори, доктор Мария Нейра маълум қилди.

Шу мавзуда ўтган ҳафта Буюк Британиянинг Миллий статистика идораси томонидан ўтказилган тадқиқот натижасига кўра, узоқ муддатли ҳаво ифлосланишига йўлиққан беморнинг коронавирусдан ўлиши хавфи 7 фоиздан юқори бўлиши мумкинлиги қайд этилган. Зеро, шунга ўхшаш мақолалар аввалроқ ҳам бир неча мамлакатларда пайдо бўлганди.

“Агар SARS-CоV-2нинг асосий нишони бўлган ўпка аллақачон шикастланган ва ҳимоясиз бўлса, унда, шубҳасиз, оғирроқ касалликка чалиниш хавфи ортади. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳаво ифлосланиши ҳар қандай нафас олиш йўллари касаллиги учун хавф омилидир”, — дейди ЖССТ вакили Мария Нейра.

Нейра, шунингдек,CОVID-19 тарқалиши туфайли бир қатор мамлакатларда жорий этилган карантин чораларининг кутилмаган «ижобий» таъсирига ҳам эътибор қаратди. Ваҳоланки, баъзи бир ифлосланган шаҳарларда ҳаво сифати жуда қисқа вақт ичида сезиларли даражада яхшиланган.