Янгиликлар

Дунё бахт рейтингида Қозоғистон юқори поғонага кўтарилди

Чоп этилди Avgust 18, 2020 Дунё бахт рейтингида Қозоғистон юқори поғонага кўтарилдиda fikr bildirishni o'chirish

Дунё бўйича аҳолисининг бахтлилиги рейтингида Қозоғистон 10 поғона юқори кўтарилди, дейилади “Kazinform” хабарида.
Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлигининг статистика қўмитаси ҳар йили “Аҳолининг ҳаёт сифати” сўровини ўтказади.
Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 63,5 фоизи ўз ҳаётларидан қониқишини билдиришган. Шу билан бирга, шаҳарларда яшовчи қозоғистонликларга (58,4%) нисбатан қишлоқ аҳолиси (72,6%) ўз ҳаётидан кўпроқ қониқиш ҳосил қилиши мамнун бўлди.
Шу билан бирга, саволларга жавоб берганлар орасида эркаклар (61,8%) аёлларга нисбатан (58,5%) ўз тақдиридан кўпроқ қониқишган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда респондентларнинг 60 фоизи ҳаёт сифатидан мамнун бўлган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 56,5 фоизни ташкил этарди.
2020 йилда Қозоғистон “World Happiness Report” ҳисоботига кўра, 10 поғона кўтарилиб, 153 мамлакат орасида 50 ўринни эгаллади.