Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда “олтин дафтар” термини пайдо бўлади

Чоп этилди Avgust 18, 2020 Ўзбекистонда “олтин дафтар” термини пайдо бўладиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистонда “олтин дафтар” термини пайдо бўлади. Бу ҳақда ТИВ вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев хабар қилди.

Арзиевнинг айтишича, президент 17 августдаги йиғилишда хорижда яшаб Ўзбекистон ривожланишига ҳисса қўшаётган ватандошлар рўйхатини шакллантириш бўийча топшириқ берган.

“Олтин дафтар”га ватанига ёрдам бераётган ўзбекистонликлар киритилади. Шунингдек, ушбу дафтарга мамлакатимизда ишлашни хоҳлаётган инвесторлар ҳам киритилади. Арзиев хорижда яшаётган ўзбекистонликларни мамалкатимиз ривожланиши учун тайёрланаётган лойиҳаларга жалб этиш бўйича ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.