Диққат! Фарзандингизга мактаб форма олаётганингизда уни, албатта, ҳидлаб кўринг…
Мактаб формасини сотиб олишдан олдин уни яхшилаб ҳидлаб кўриш керак. Агар кийимдан келаётган ҳид жуда ўткир бўлса, уни сотиб олмаган маъқул.
Бу ҳақда россиялик маркетинг бўйича мутахассис Екатерина Дворникова маълум қилди.
“Нейтрал ранглардан тикилган кийимларни сотиб олиш ва жуда ёрқин ранглардан сақланиш лозим. Зеро, ўта ёрқин ранглар матода ҳаддан ортиқ бўёқлар мавжудлигини кўрсатади. Форма қанчалик ёрқин бўлса, бўёқлар массаси ҳам шунчалик юқори бўлади. Тўғри, ювган сари, матонинг ранги ўчади, аммо бўёқ ҳиди йўқолмади. Бу эса соғлиқ учун зарарли. Бундан ташқари, кўпчиликнинг бўёқларга алергияси бор”, – дейди Дворникова.
Унинг таъкидлашича, сотиб олаётганда, албатта, сертификат сўраш ва ёрлиқдаги маълумотларни ўқиш керак. Бола учун юқори сифатли ва қулай кийим-кечак синтетика қўшилган табиий матолардан, астар ва блузкалар эса бола терисига тегиб туриши сабабли фақат пахта матосидан тайёрланган бўлиши лозим.