Саломатлик

Қандли диабетнинг яширин аломатлари

Чоп этилди Avgust 19, 2020 Қандли диабетнинг яширин аломатлариda fikr bildirishni o'chirish

Шифокорлар қандли диабет касаллигини инсон ҳаёти учун хавфли, деб билади. Сабаби касалликнинг илк босқичларида оғриқ безовта қилмайди, бемор ҳеч нарсадан шикоят қилмайди. Шундай бўлса ҳам соғлиққа эътиборли бўлган кишилар, албатта, унинг аломатини сезади ва қанд касалининг олдини олишга ҳаракат қилади.

 

Қандли диабетнинг 1-тоифасида рўй берадиган аломатлар

Касалликнинг 1-тоифаси жуда тез ривожланади ва аниқ белгилар намоён бўлади. Иштаҳа сезиларли даражада ошади, аммо шунга қарамай, инсон вазн йўқота бошлайди. Доимий чарчоқ, ташналик, пешоб қилиш истаги кўпаяди – бу нарсалар кечаси ҳам безовта қилади. Ушбу аломатлар тўсатдан пайдо бўлади, буларга асло бепарво бўлмаслик керак.

Қандли диабетнинг 2-тоифасида рўй берадиган аломатлар

Касалликнинг 2-тоифаси жуда кенг тарқалган бўлиб, унинг аломатлари сезиларсиз даражада бўлади. Шунинг учун ҳам бу турга ташхис қўйиш қийин кечади, сабаби ривожланиш ҳам аста-секинлик билан амалга ошади.

  1. Чанқоқ ва оғиз қуриши. Инсон ҳар доимгидан ҳам кўпроқ суюқлик ичишни хоҳлайди, баъзида истеъмол қилинган суюқлик миқдори 3-5 литрни ташкил этади.
  2. Вазн ташлаш. Озиш ва вазн ташлаш рўй беради. Гарчи овқатланиш аввалгидек ёки ундан кўпроқ бўлса ҳам вазн камайиб боради.
  3. Доимий чарчоқ. Эрта тонгдан чарчоқни ҳис қилиш, асабийлик, уйқучанлик ва заифлик юз бера бошлайди.
  4. Пешоб чиқариш. Аломатлардан яна бири шуки, пешоб чиқариш даражаси аввалгига қараганда анча ортади.
  5. Кўнгил айниши. Тўсатдан кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳолатлари учрайди.
  6. Оёқ ва қўлларнинг увушиши. Оёқ ва қўл бармоқлари тез-тез увушиб қолади.
  7. Тери қуриши. Тери қуриб, қичишади ва турли тошма яралар пайдо бўлади. Уларнинг йўқ бўлишига ҳам узоқ вақт кетади.
  8. Қон босимининг ортиши.
  9. Сийдик йўлларида юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши.