Горбачев Лукашенконинг энг катта хатосини маълум қилди
Собиқ Совет президенти Михаил Горбачёв Александр Лукашенко буни ўз вақтида бажара олмаганини айтди.
Унинг фикрига кўра, Беларус раҳбари мамлакат корхоналари ишчиларидан “ёрдам сўрашга” анча кечиккан.
Собиқ совет раҳбарининг таъкидлашича, СССР парчаланиши яқинлашар экан, у ҳам ишчиларга қўллаб-қувватлашларини сўраб мурожаат қилган. Бироқ, тушуниш ва қўллаб-қувватлаш бўлмаганидан сўнг Совет Иттифоқи Президенти лавозимини тарк этишига тўғри келган.
Бу эса “бўлиниш ва ички урушнинг” олдини олишга ёрдам берган.
“Лукашенко уни қўллаб-қувватлашлари учун саноат корхоналари ишчиларига мурожаат қилди. Аммо бу жуда кеч амалга оширилди”, дея таъкидлади Горбачев “Комсомолская правда”га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 9 август куни Белорусияда президент сайловлари бўлиб ўтди. Александр Лукашенко унда 80,1% овоз билан ғалаба қозонди.
Овоз бериш натижаларига рози бўлмаган аҳоли эса кўчаларга чиқишга ва норозилик намойишлари ўтказишга киришди. Дастлабки 4 кун ичида хавфсизлик кучлари тинч митингларни кўздан ёш оқизувчи газ, сув тўплари, гранаталар ва резина ўқлардан фойдаланган ҳолда бостирди, аммо кейин бу ҳаракатларини тўхтатишди.
Бу вақт ичида 7 мингга яқин одам ҳибсга олинди, 3 киши ҳалок бўлди. Яна юзлаб одамлар жароҳатланиб, қаттиқ калтакланишди.
aniq.uz