Сметанали соусда димлаб пишириладиган товуқ — гедлибже рецепти
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлардан фойдаланамиз:
- Товуқ гўшти
- Ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ
- Сметана — 4 ош қошиқ
- Саримсоқ пиёз
- Пиёз 1-2 дона
- Сув ёки товуқ шўрваси — 200 мл
- Ун — 0,5 ош қошиқ
- Қуритилган райҳон — 1 чой қошиқ
- Туз, мурч, кўкатлар
Тайёрланиш жараёни:
- Ўсимлик ёғи солинган товага, бўлакланган товуқни солиб, ҳар икки томони қизаргунича қовуриб олинг.
- Майда тўғралган пиёз ва саримсоқ қўшиб аралаштиринг.
Соус учун:
- Сув ёки товуқ шўрвасига сметана ва ун қўшиб аралаштиринг, қуйқа бўлмаслиги керак.
- Соусни товага солинг ва қайнаб чиқишини кутинг.
- Туз, мурч, райҳон қўшинг.
- Қопқоғини ёпиб, 20 дақиқа димлаб пиширинг.
- Тайёр бўлган таомни кўкатлар билан безанг.
- Гуруч ёки гречкани гарнир сифатида товуқли таомга қўшиб дастурхонга тортиш тавсия қилинади.
Ёқимли иштаҳа! узум.уз!