Францияда карантиндан кейин коронавируснинг энг юқори ўсиши қайд этилди
Францияда май ойида тугаган карантин чекловларидан сўнг COVID-19 энг юқори ўсиши қайд этилди.
Бу ҳақда “CNN” хабар берди.
Маълумотларга кўра, 19-август, чоршанба куни Миллий соғлиқни сақлаш агентлиги томонидан 3,776 янги касаллик ҳолати тасдиқланган.
Француз соғлиқни сақлаш миллий агентлиги томонидан эълон қилинган сўнгги маълумотларга қараганда, касалхонага ётқизилганлар ва интенсив терапия шароитида даволанганлар сонининг пасайиши кузатилмоқда, аммо “материк Францияда барча кўрсаткичлар ўсишда давом этмоқда ва вирус тарқалиши тобора ортиб бормоқда”.
“Бу барча ёш гуруҳларига, айниқса, ёшларга тегишли”, дейилади баёнотда.
CОVID-19 нинг янги ҳолатлари кескин кўпайганидан сўнг Франция ҳукумати 1 сентябрдан корпоратив офислар каби ёпиқ жойларда маскаларни тақишни мажбурий қилди.