Қора танлиларга қуллик учун 12 триллион доллар тўлаш таклиф қилинди
Дьюк университети профессори, афро-америкалик Уильям Дарити қуллик учун 12 триллион доллар товон пули талаб қилди.
“Cампус Реформ” нашрининг хабар беришича, таклифга биноан, ота-боболари қул бўлган қора танлиларнинг ҳар бир оиласи учун тўлов миқдори 800 минг долларни ташкил этади.
Ҳисоботда Дарити ва унинг ҳаммуаллифи Кирстен Маллен АҚШ ҳукумати ҳар бир собиқ қулга 40 гектардан ер ажратиш ҳақидаги ваъдасини бажармаганлигини таъкидлаган ҳолда бажарилмаган ваъдалар фуқаролар ўртасидаги мавжуд тафовутнинг сабаби эканлигини қайд этишган.
“Агар ушбу сиёсат фуқаролар уруши давридан кейин кучга кирганида, бугун афро-америкаликлар учун товон пули масаласини кўриб чиқишнинг ҳожати бўлмасди”, дейди муаллифлар.