Хитойда кўмир кони портлаб кетди
итойнинг шарқидаги Шаньдун вилоятида жойлашган кўмир конида юз берган ёнғин оқибатида етти киши ҳалок бўлди ва тўққиз киши жароҳатланди, деб хабар беради Синхуа агентлиги.
Ҳодиса 20 август куни маҳаллий вақт билан соат 6:55 да Цзясян округидаги Liangbaosi Coal Mine кўмир конида юз берди. Ўша пайтда конда жами 19 ишчи бўлган.
Маҳаллий вақт билан соат 9:30 да ишчилар ташқарига чиқарилди, улардан 16 нафари турли хил тан жароҳатлари билан дарҳол касалхонага юборилди. Улардан етти нафари даволаниш пайтида вафот этган. Яна тўққиз кончи касалхонада қолмоқда. Улардан бири оғир аҳволда.
Шаньдун вилояти маъмурлари етти кончининг ўлимига сабаб бўлган ёнғиннинг сабаблари ва шароитларини ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳини туздилар. Ҳозирча фожианинг дастлабки сабаблари ҳам хабар қилинмади.