Ўзбекистонда масжидлар сони 2072 тага етди
Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Ана шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 20 август куни Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан «Варроқ Термизий» масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди, деб хабар берди Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати.
Маълумот учун, Сурхондарё вилоятидаги масжидлар сони 115 тага етди.