Хавфли хасталикларга қарши янгича кураш: АҚШда 750 миллион мутант чивин табиатга чиқарилади
АҚШнинг Флорида штати тропик касалликларга қарши курашиш учун 750 миллион генетик модификацияланган чивинларни табиатга чиқармоқчи, деб хабар берди “Fox News”.
Таъкидланишича, маҳаллий ҳокимият 2021 йилдан бошлаб, икки йил давомида Флорида-Кис ороллари устидан чивинларни озод қилишга рухсат берган.
Маълумотларга қараганда, ОХ5034 деб таснифланган трансген ҳашаротлар Зика вируси, Денге иситмаси, безгак каби хасталикларни ташувчи Aedes aegypti чивинлари популяциясини бошқариш учун ўзгартирилган.
Флорида жанубидаги катта миқдорда Денге иситма тарқалиши 2009 ва 2010 йилларда қайд этилган.
Бироқ, эндиликда аҳоли ва экологик гуруҳлар ушбу дастур зарарсизлантирувчи воситаларга қарши чидамли янги чивин турларини яратиши мумкинлигидан хавотирда.