Дунё янгиликлари

Вазият жиддий! Лукашенко қўшинларни жанговар ҳолатга келтирмоқда

Чоп этилди Avgust 22, 2020 Вазият жиддий! Лукашенко қўшинларни жанговар ҳолатга келтирмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Беларусь Президенти Aлександр Лукашенконинг таъкидлашича, қуролли кучларнинг асосий таркибий қисмларини тўлиқ жанговар ҳолатга келтириш ва қўшинларни ғарбий йўналишга ўтказиш унинг чорак асрдаги энг жиддий қарори бўлди.

Лукашенкога кўра, ташқи омил уни кўпроқ ташвишга солмоқда. “Биз НAТО қўшинларининг жиддий ҳаракатини чегараларимизга яқин Польша ва Литва ҳудудида кўриб турибмиз”, деди Беларусь раҳбари.

Шунингдек, у иқтисодиёт ва долзарб муаммолар билан шуғулланиш ўрнига вазиятни барқарорлаштириш масалаларига эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.

Aлександр Лукашенко 18 август куни қўшинларни жанговар ҳолатга келтириш тўғрисида қарорини эълон қилди. Кўпчилик норозиликларни бостиришда иштирок этганига қарамай, бўлинмалар ўз мажбуриятларини бажаришга тўлиқ тайёр эканликлари таъкидланди.