Дунё янгиликлари

Дунёда коронавирус юқтирганлар сони 23 миллиондан ошди

Чоп этилди Avgust 23, 2020 Дунёда коронавирус юқтирганлар сони 23 миллиондан ошдиda fikr bildirishni o'chirish

Дунё бўйича COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари 23 миллиондан ошди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълум қилди.

Уч кун ичида бир миллионта янги ҳолат қайд этилди: 19 августда касалланганлар сони 22 млн эди.

Дунё бўйича коронавирус қурбонлари сони 800 мингдан ошди.

Беморлар сони бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда —5,6 млн киши. Иккинчи ўринда Бразилия (3,5 млн), учинчи ўринда эса Ҳиндистон турибди (2,9 млн). тўртинчи ўринда Россия жойлашган: 951,8 минг бемор. Юқори бешликни ЖАР якунлаган – 603,3 минг бемор.