Пазандалик

Лаваш ичида ажойиб таъмга эга палов тайёрлаб кўринг

Чоп этилди Avgust 24, 2020 Лаваш ичида ажойиб таъмга эга палов тайёрлаб кўрингda fikr bildirishni o'chirish

Керакли маҳсулотлар:

  • Гуруч – 3 стакан;
  • Сариёғ – 200 гр;
  • Қўй гўшти – 1 кг;
  • Пиёз – 400 гр;
  • Қуритилган зайтун – 150 гр;
  • Туршак – 100 гр;
  • Майиз – 100 гр;
  • Заъфарон – бир чимдим;
  • Туз – таъбга кўра;
  • Сув – 5 литр;
  • Ўсимлик ёғи – таъбга кўра;
  • Бодом – 50 гр;
  • Лаваш хамири – 4 дона.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Бир литр сувга бир ош қошиқ туз солиниб, гуруч 2–3 дақиқа давомида ивитилади;
  2. Гўшт ўртача бўлакларга бўлиниб, ўсимлик ёғида қовурилади;
  3. Пиёз алоҳида қовурилади;
  4. Гўшт, пиёз, майиз, бодом ва туршак аралаштирилади. 5 дақиқага қўйилади;
  5. Ярим стакан қайнаган сувга бир чимдим заъфарон солинади. 20 дақиқага димланиб, сўнг сузиб олинади;
  6. Сариёғ эритиб олинади;
  7. Ивитилган гуруч яхшилаб ювилиб, тузланган сувда ярим пишгунга қадар қайнатилади. Гуруч сузиб олинади ва идишдаги сув бўшатилади. Унга гуруч, эритилган сариёғ ҳамда заъфарон қўшилади ва аралаштирилади;
  8. Печ 180 даражада олдиндан қиздирилади;
  9. Ҳажми 2,5 литрли идишнинг ичи эритилган сариёғ ёрдамида ёғланади;
  10. Лаваш хамирининг бир қисми идишдан чиқиб турган ҳолда жойлаштирилади ва унинг чет қисмларига эритилган сариёғ суриб чиқилади.
  11. Хамир устига аввал гуруч, гўштли массалар кетма-кетликда жойлаштирилади ва яна охирида гуручли қатлам ёйилади;
  12. Лавашнинг қолдирилган чет қисми билан гуруч юзаси ёпилади ва устки қисмига сариёғ суртилади.
  13. 1 соат давомида печда пиширилади;
  14. Тайёр бўлган таом пичоқ билан бўлакланиб, идишларда тортилади.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!