Лукашенко Путиндан қандай ёрдам сўрагани маълум бўлди
Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчукнинг айтишича, Беларусь раҳбари Aлександр Лукашенко Россия президенти Владимир Путиндан ҳарбий ёрдам сўраган.
“Мен Президент Лукашенко ёрдам сўраб Президент Путинга мурожаат қилганини биламан, аммо қандай ёрдам? Ҳарбий ёрдам”, — деди у журналист Дмитрий Гордон билан суҳбатда.
Кравчук, шунингдек, Донбассдаги вазият бўйича музокаралар Швейцария, Швеция ёки Финляндияга ўтиши мумкинлигини айтди. Украинанинг собиқ раҳбари алоқа гуруҳида Киев делегациясини бошқаради.
Aввалроқ, Блумберг манбаларига таяниб, Кремл Лукашенконинг истеъфоси эҳтимолий оқибатларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берганди. Газетанинг ёзишича, Москва белорусларни Россия Федерациясига қарши қўймаслик учун уни зўрлик билан, масалан, қўшинларни киритишда қўллаб-қувватламоқчи эмас.