Жазирама “кучи”: Кексаларга кондиционерлар сотиб олишлари учун қўшимча ҳақ тўлаш бошланди
Жазирама шароит сабаб Японияда кексаларга кондиционер сотиб олишлари учун қўшимча ҳақ тўлаш жараёни бошланди.
“Ваҳоланки, иссиқ уриши, шу қаторда, ҳалокатли ҳолатлар сони кўпайди”, деб ёзмоқда РИА Новости.
Зотан биргина Токионинг ўзида, август ойининг бошидан бери 100 дан ошиқ одамлар иссиқ уришидан вафот этди, улардан аксариятининг 70 ёшдан ошгани ва деярли барчасининг уйида кондиционерлар йўқлиги қайд этилди.
Икки ҳафта давомида мамлакатнинг деярли барча минтақаларида кузатилган 35-37 даража ва ундан юқори ҳарорат оддий ҳолатга айланди.
Сидзуока префектурасида эса ҳарорат рекорд ўрнатилди – 41,1 даража.