Саховат халтаси
Ҳар куни у ўзининг ҳашаматли машинасига ўтирарди. Мен унга салом беришим шарт эди. Чунки у менинг бошлиғим, қўл остида ишлайдиган ходимман. У эса одатдагидек алик олмайди.
Бир куни қолган овқатларни тўплаб халтага солаётгандим. У мени кўриб, кўрмаганга олди. Эртаси куни ўша ердан энди тайёрланган таом солинган халта топдим. Ўйлаб ҳам ўтирмай уни олдим. Хурсанд бўлдим. Бу хол ҳар кун такрорланди. Бора-бора унинг ёнига рўзғорга керакли бошқа нарсалар ҳам солинадиган, менинг шодлигимга шодлик қўшиладиган бўлди. Мен, аёлим ва болаларим бундан хайратланардик.
Орадан анча вақт ўтиб, хўжайиним вафот этди. Таъзияга жуда кўп одам келди. Ўша кундан “Саховат халта”си хам тўхтади ёки мендан олдин кимдир уни оладиган бўлди. Кунлар шундай ўта бошлади. Менинг моддий аҳволим оғирлашди. Маош берувчи ходимадан ойлигимни оширишларини талаб қилдим.
– Икки йилдан бери шу маошга яшаб келяпсиз. Лекин, ҳеч ҳам шикоят қилмагандингиз. Энди нима бўлди? – деб сўради у.
Ўзимни оқлаш учун бахона излай бошладим. Ишонарлироқ гап тополмай бўлган воқеани айтиб бердим.
У:
– Қачондан бери халта қолдирилмаяпти? – деди.
– Хўжайиннинг вафотидан бери, – дедим. Шу чоқ ақлим жойига келгандек: – Демак, д…демак, халталарни хўжайин қолдирган. У кишининг алик олмаслигини айтмаса, ҳеч хам ёмон муомаласини кўрмаганман, – дедим.
Ходима йиғлаб юборди. Унинг аҳволини кўриб, талабимдан кечдим. Уйга келсам, “Саховат халтаси” келтирилди. Уни хўжайиннинг ўғли олиб келди.
Унга:
– Раҳмат, – дедим. У жавоб қайтармади. Баланд овозда яна:
– Раҳмат, катта-кон! – дедим. У:
– Айбга буюрманг! Менинг қулоғим оғир, худди отамникидек! – деди.
Ижтимоий тармоқдан