Дунё янгиликлари

АҚШни қўллаб-қувватловчилар камаймоқда

Чоп этилди Avgust 27, 2020 АҚШни қўллаб-қувватловчилар камаймоқдаda fikr bildirishni o'chirish

БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг аксарияти Эронга нисбатан санкцияларни тиклаш масаласида АҚШни қўллаб-қувватлашдан бош тортди. Бу ҳақда Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Россиянинг ташкилотдаги доимий вакили Василий Небензя маълумот берди, дейилади ТАСС хабарида.
Унинг айтишича, кенгашнинг деярли барча аъзолари бу масалага тезда муносабат билдириб, раисга мактуб йўллаган. Мактубларда аъзо давлатлар Эрон ядро дастуридан чиққани туфайли АҚШ унга санкцияларни тиклашига ҳақли эмаслигини таъкидлашган. Небензянинг қўшимча қилишича, АҚШ Эронга санкциялар тикланишини ёқловчи биргина мамлакат ҳисобланади. Айни пайтда Франция ва Германиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги доимий вакиллари АҚШнинг Эронга нисбатан ҳаракатлари ноқонунийлиги бўйича баёнот берган.