ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ
“Шамсуддинхон Бобохонов” НМИУ жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси Иш бошқарувчи Рустам ҳожи Жамиловнинг табаррук 106 ёшдаги бувиси Мамлакат ҳожи она Олимованинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳума бувижонни Ўз мағфиратига олсин! Охиратларини обод, жойларини жаннатдан қилсин!
Ҳақ таоло барча яқинларига сабру жамил ато қилиб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!