Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда тиббий ниқоб тақиб юриш талаби бекор қилиндими?

Чоп этилди Avgust 27, 2020 Ўзбекистонда тиббий ниқоб тақиб юриш талаби бекор қилиндими?da fikr bildirishni o'chirish

Карантин чоралари юмшатилгандан сўнг шаҳарда тиббий ниқобсиз юрган одамлар учраяпти. Ниқоб тақиш ихтиёрийми ёки бу талаб бекор қилиндими? Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов жавоб берди.

“Тиббий ниқоб тақилиши бўйича талаб бекор қилинмаган.

Аксинча тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш ва гигиеник талабларга риоя қилиш асосий талаблар бўлиб қолмоқда.

Эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари, Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда тизимли равишда рейдлар ўтказиши кўзда тутилган ва талабларга риоя этмаслик учун маъмурий жазолар берилиши ҳам назарда тутилган”, дейди Оқилов.