Мақолалар

Энди ўлим йўқ

Чоп этилди Sentabr 2, 2020 Энди ўлим йўқda fikr bildirishni o'chirish

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «(Қиёмат куни) ўлим кўзида оқи бор қўй суратида олиб келинади. Кимдир: «Эй аҳли жаннатлар!» деб нидо қилади. Жаннат аҳли бўйнини чўзиб қарайди. У Зот: «Буни танияпсизларми?» дейди. Улар: «Ҳа, бу ўлим», дейишади. Ҳаммалари уни кўришади. Кейин яна: «Эй аҳли дўзахлар!» деб нидо қилинади. Улар ҳам бўй чўзиб қарашади. У Зот: «Буни танияпсизларми?» дейди. Улар ҳам: «Ҳа, бу ўлим», дейишади. Ҳаммалари уни кўришади. Кейин нидо қилувчи ўлимни сўяди ва: «Эй жаннатийлар, сизлар абадий қоласизлар, энди ўлим йўқ! Эй дўзахийлар, абадий қоласизлар, энди ўлим йўқ!» дейди.

Бошқа ривоятда: «Жаннатийларнинг хурсандчилигига хурсандчилик, дўзахийларнинг маҳзунлигига маҳзунлик қўшилади», дейилган. Кейин ушбу оят ўқилади:

«(Эй Муҳаммад!) Уларни (Макка мушрикларини) барча иш битирилган ҳасрат кунидан (Қиёматдан) қўрқитинг! Улар (бугун) ғафлатдадир, (шу сабабдан) улар иймон келтирмайдилар». (Марям сураси, 39-оят) Улар дунёда ғафлатда эдилар».

«Солиҳлар гулшани» китобидан