Ўзбекистон янгиликлари

Расман: диний ташкилотларда жамоавий ибодатлар бошланади

Чоп этилди Sentabr 3, 2020 Расман: диний ташкилотларда жамоавий ибодатлар бошланадиda fikr bildirishni o'chirish

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан 4 сентябрь, жума кунидан бошлаб барча диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Шу ўринда, «Барча диний ташкилотлар» деганда юртимиздаги барча дин вакилларига тегишли ибодат масканлари назарда тутилганини эслатиб ўтамиз. Бунга масжидлар, черковлар, синагогалар ва бошқалар киради.

Ушбу қарорга мувофиқ, юртимиздаги масжидларда жума намози, эртага, 4 сентябрь куни адо этилади.

Шунингдек, черков ва синагогаларда бажариладиган шанба ва якшанба кунидаги оммавий ибодат маросимлари ҳам давом эттирилади.

«Муҳтарам юртдошлар, белгиланган карантин тартиб-қоидаларига амал қилайлик. Ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигини асраб-авайлайлик!» дейилади қўмита хабарида.