G20 ҳам Россия вакцинасига қизиқиш билдирмоқда
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “G20”нинг баъзи давлатлари Россиянинг “Спутник V” коронавирус вакцинасига қизиқиш билдирганини маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
«Бизнинг чет эллик шерикларимиз, шу жумладан, G20 мамлакатлари ҳам вакцинамизга катта қизиқиш билдирмоқда. Шу муносабат билан мен ушбу соҳада ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун очиқлигимизни яна бир бор тасдиқламоқчиман», – дея таъкидлаган Лавров “G20” ташқи ишлар вазирлари йиғилишида.