Коронавирусдан тузалган беморлар ҳам вакцина олишлари зарурми?
Коронавирус билан оғриб тузалган беморлар ҳам вакцина олишлари зарурми? Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева жавоб берди.
“Баъзи илмий текширувларга кўра, коронавирус билан оғриб тузалган беморлар вакцина олиши шарт эмас.
Касалликдан соғайган беморлар қонида антитаначалар мавжудлигини текшириш лозим.
Агар COVID-19 га қарши антитаначалар мавжуд бўлса, у ҳолда вакцинация ўтказиш зарур бўлмайди”, деди Нуруллаева.