Саломатлик

Кўз олди нега қоронғилашади ва бу нимаси билан хавфли?

Чоп этилди Sentabr 7, 2020 Кўз олди нега қоронғилашади ва бу нимаси билан хавфли?da fikr bildirishni o'chirish

Балки, бу шунчаки қўрқувдир.

Кўз олди қоронғилашиши ҳушдан кетиш мумкинлигидан дарак беради. У аксарият ҳолларда миядаги қон босими кескин тушиши туфайли юзага келади. Мия керакли даражадаги озуқа моддалари ва кислородни қабул қила олмайди ва кўриш органлари томонидан узатилган маълумотларни тўғри таҳлил қила олмайди.

Кўп ҳолатларда организм қон айланишини жуда тезлик билан тиклай олади. Шунинг учун ҳам кўзлар атиги бир неча сонияга қоронғилашади: масалан, жуда узоқ ҳаракатсиз ўтиришдан сўнгги кескин қўзғалишда. Аммо баъзида муаммо жиддий бўлиши ҳам мумкин.

Қачон тез ёрдам чақириш керак

Ҳолсизлик ҳолати ҳушдан кетиш хавфини туғдиради. Бу шуни англатадики, инсон мувозанатни йўқотиб йиқилиши мумкин – қаттиқ юзага йиқилиш эса мия чайқалишига олиб келиши эҳтимоли бор.

Бундан ташқари, агар қон айланиши жиддий ва кўп вақт давомида бузилган бўлса, мия тўқималари ўлишни бошлаши мумкин. Бу эса ўта хавфли.

Агар ён-атрофда кимдир ҳушидан кетиб, бир неча дақиқада ўзига келмаса – дарҳол 103 рақамини теринг.

Кўз олди қорайиши бир неча дақиқада ўтмаса ҳам, тез ёрдам чақириш керак.

Нима учун у кўз олди қоронғилашади?

Бу саволга дарҳол жавоб беришнинг иложи йўқ. Таъсири кўпинча бир-бирини чақирадиган ўнлаб ёки ҳатто юзлаб турли омиллар мияда қон айланиши билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин. Кўзлар қорайишининг энг кенг тарқалган сабаблари қуйида келтирилади.

Ортостатик гипотензия

Миядаги артериал қон босимининг пасайиши шундай аталади, у ўтирган ёки ётган жойдан тезда турганда ёки шунчаки узоқ вақт тик ҳолатни сақлаб қолганда пайдо бўлади. Қон тортишиш кучи таъсири остида ошқозон ва оёқларга томон зудлик билан ҳаракатланади ва шунга мос равишда миядан чиқиб кетади.

Одатда, танамиз бунга дарҳол жавоб қайтаради: юрак тезроқ уришни бошлайди, қон оқими кучаяди ва шу билан бирга томирлар тораяди. Умуман олганда, босим бир неча сония ичида барқарорлашади ва ҳатто соғлом одам буни пайқашга ҳам улгурмайди. Аммо тик турганда босим барқарорлашини секинлаштирадиган омиллар мавжуд. Бу:

  • Сувсизланиш. Танада намлик етишмовчилиги кучли терлаш билан кечувчи диарея, юқори ҳарорат, қусиш, фаол жисмоний юклама сабабли содир бўлади. Бироз сувсизланиш билан ҳам кўз олди қоронғилашиши мумкин.
  • Ҳаддан ташқари исиш. Иссиқликдан чарчаш – қуёш уриши аломати – томирлар спазмини келтириб чиқаради (бу эса улар мия буйруқларига ўз вақтида жавоб бера олмасликларини ва босимни тенглаштира олмаслигини англатади) ва айнан сувсизланиш билан бирга келади.
  • Қондаги шакар даражаси пасайиши. Гипогликемия тўйиб овқатланмаслик, оч қоринга жисмоний меҳнат қилиш ёки мадор қуриши натижасида пайдо бўлиши мумкин.
  • Керагидан ортиқ овқатланиш. Баъзи одамларда овқат тановулидан кейин қон босими кескин пасаяди. Бу кўпинча қарияларда учрайди.
  • Анемия. 
  • Ҳомиладорлик.
  • Спиртли ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш.
  • Баъзи дориларни қабул қилиш. Рўйхат кенг: булар диуретиклар, антидепрессантлар, гипертония ва бошқа юрак-қон томир касалликларини даволаш учун дорилар, антипсихотиклар, миорелаксантлар ва бошқалар.
  • Сигналларнинг асаб толалари бўйлаб тарқалиш тезлигига ва моддалар алмашинуви тезлигига таъсир кўрсатадиган айрим касалликлар. Буларга гормонал касалликлар (диабет, қалқонсимон без касалликлари, менопауза ёки ўспиринлик даврида танадаги кескин гормонал ўзгаришлар), нейропатия ва Паркинсон касаллиги каби асаб тизими бузилиши киради.
  • Заҳарланиш. Шу жумладан маиший ёки ис газидан.
  • Денгиз сатҳидан сезиларли баландликда бўлиш.

Вазомотор беҳушлик

Бу ҳолатда гап асаб тизимининг баъзи бир қўзғатувчиларга етарлича реакция бермаслиги туфайли келиб чиқадиган ҳолдан тойиш ва ҳушдан кетиш ҳақида бормоқда. Бундай қўзғатувчига дуч келинганда, тана юрак уриши ва қон босимини кескин пасайтириши билан жавоб беради (шунинг учун баъзида вазомотор ҳушдан кетиш нейрокардиоген деб аталади).

Қўзғатувчилар индивидуалдир, аммо қуйидагилар энг кенг тарқалган.

  • Кучли ҳиссий стресс.
  • Узоқ муддатли стресс. 
  • Қўрқув. Масалан, имтиҳондан, жазо ёки бошқа жисмоний таъсир олди қўрқуви: стоматолог стулидаги, қон топшириш зарурияти пайтидаги.
  • Қон тури.
  • Кучли жисмоний юклама. Масалан, кучаниш.

Юрак-қон томир муаммолари

Баъзан кўз олди юрак муаммолари туфайли қоронғилашиши мумкин. Агар орган узилишлар билан ишласа, унинг мияга қон юбориши қийинлашади. Мунтазам заифлик, бош айланиши, лойқалашган кўриш қобилияти қуйидагилардан дарак беради:

  • аритмия; 
  • юрак етишмовчилиги; 
  • юрак клапанлари ишидаги муаммолар.

Кўз олди қоронғилашса, нима қилиш керак?

Бу ушбу ҳолатни қанчалик тез-тез бошдан кечиришингизга боғлиқ. Бир марталик, қисқа муддатли ҳолат – масалан, иш столидан кескин турганда ёки бироз қизиб кетишда – бу хавфсиздир. Агар ўзини ҳис қилиш қўрқувни келтириб чиқарса, шифокорлар оёқларни бироз кўтариб ётишни маслаҳат беришади. Гравитация қонни мия томон тез ҳаракатланишга мажбур қилади, босим нормал ҳолатга келади ва ўзингизни яхши ҳис қиласиз. Ўрнингиздан туришга тайёр бўлгач, уни кескин ҳаракатларсиз ва аста-секин бажаринг.

Аммо агар у кўз олди мунтазам қорайиб турса – кунда, ҳафтада, ойда бир неча марта, стулдан туришга ҳар сафар уринишда ёки айтайлик, энг кичик стрессда – бу имкон қадар тезроқ терапевтга мурожаат қилиш учун сабабдир.

Шифокор сизни текширади, аломатларингиз, одатларингиз ва қандай дориларни қабул қилаётганингиз ҳақида сўрайди. Қон текшируви ва электрокардиограммага зарурат ҳам туғилиши эҳтимоли бор.

Текширув натижаларига қараб, мутахассис босимнинг кўтарилишидан қандай сақланиш кераклигини тушунтиради. Баъзан турмуш тарзини озгина ўзгартиришнинг ўзи етарли.

  • Етарли миқдорда кўп суюқлик ичинг. Аёллар учун кунига 2,7 литр, эркаклар учун – 3,7 литр. Эътибор беринг, суюқликни нафақат сувдан, балки бошқа ичимликлар – шарбатлар, чой, компотлар ва морслардан, шунингдек, суюқ овқатлардан олиш ҳам мумкин.
  • Оз-оздан, тез-тез овқатланинг.
  • Жисмоний фаол бўлинг. Доимий машқлар қон томирларини яхши ҳолатда сақлашга ва юракни кучайтиришга ёрдам беради.
  • Алкоголдан сақланинг.
  • Витаминли қўшимчаларини қабул қилинг. Аммо ўзингизнинг хоҳишингизга кўра эмас, балки шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда. Кўпинча, темир ва B12 витамин қўшимчалари тавсия қилинади.
  • Рационингизга озгина кўпроқ туз қўшинг. Аммо, яна такрорлаш лозим, фақатгина терапевт тавсия қилса! Туз қон босимини оширишга ёрдам беради. Бироқ бу соғликка ҳам катта зарар етказиши мумкин. Фақатгина малакали шифокор фойда ва зарар ўртасидаги мувозанатни топишга қодир.
  • Компрессга мўлжалланган пайпоқлар кийинг.
  • Бошни бироз кўтарган ҳолда ухланг (баланд ёстиқда). Бу эрталаб осонроқ уйғонишга ёрдам беради.

Агар тест натижаларига кўра терапевт бирор касалликдан шубҳаланса, у сизни тор мутахассис – невропатолог, эндокринолог, кардиологга йўналтиради. Кейинги даволанишни ихтисослашган шифокор тайинлайди.

kun.uz