Помпео Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасига ишонмаслигини айтди…
AҚШ давлат котиби Майкл Помпео Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасига нисбатан «ишонманг, лекин синовдан ўтказинг» стратегиясидан фойдаланишни таклиф қилди. У бу ҳақда «Хю Хюитт шоуси» радио дастурининг эфирида айтиб ўтди.
Помпео вакцинани ишлаб чиқишда Россия ва Хитой «тиббий ёки эпидемиологик муваффақият эмас, балки сиёсий ва дипломатик ютуқ» учун интилган деган фикрда.
Шунингдек, давлат котиби бошқа мамлакатларни иккала вакцинани диққат билан кўриб чиқишга ва уларнинг самарадорлигига ишонч ҳосил қилишга чақирди. “Aгар биз наф бермайдиган вакцинани олсак, бу янада фалокат ва ўлимга олиб келиши мумкин”, дейди Помпео.
AҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам коронавирусга қарши эмлашлар ҳақида гапирди. У рус дори-дармонларига жуда ишонмаслигини айтди, аммо унинг сўзларига кўра, Aмерика вакцинаси, жаҳон стандартига айланади.
4 сентябрь куни етакчи тиббиёт журнали The Lancet Россияда коронавирусга қарши вакцина клиник тадқиқотининг икки босқичи натижаларини эълон қилди, бу Россияда ушбу дорининг халқаро тан олиниши сифатида талқин қилинди.