Пазандалик

Тухум қўшиб тайёрланадиган гўштли рулет пишириб кўринг

Чоп этилди Sentabr 8, 2020 Тухум қўшиб тайёрланадиган гўштли рулет пишириб кўрингda fikr bildirishni o'chirish

Ҳам тўйимли ҳам мазали рулет билан кундалик ёки байрам дастурхонини безаса ҳам бўлади.

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Қийма — 500 гр
  • Тухум — 5 дона
  • Тузланган бодринг — 1 дона
  • Сабзи — 1 дона
  • Кинза таъбга кўра
  • Шивит таъбга кўра
  • Туз, мурч таъбга кўра

Тайёрланиш жараёни:

  • Кўкатларни майдалаб олинг;
  • Сабзини қирғичдан чиқаринг;
  • Қиймага туз, мурч, 1 та тухум ва юқоридаги маҳсулотларни солиб аралаштириб олинг;
  • Қолган 4 та тухумни қайнатиб пиширинг;
  • Қандолат плёнкасига қиймани бир текис қилиб ёйинг;
  • Қийма ўртасига бир қатор қилиб артилган тухумларни териб чиқинг ва қиймани рулет шаклига келтириб ўранг;
  • Рулет устидан тухум сариғи суртиб лист ёки идишга солинг;
  • 180 даража қизиган печда 1 соат давомида пишириб олинг;
  • Рулетни ўзини ёки сабзавот ва гарнир билан қўшиб таом сифатида ҳам истеъмол қилса бўлади.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!