ЯНГИ КИТОБ: “Ислом ақидаси”ни ўқинг
“Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси таниқли адиб Зиёвуддин Раҳимнинг “Ислом ақидаси” номли китобини чоп этди.
Китобда ислом дини асослари, ақида ва иймон масалалари ҳақида гап боради. Тўпламга инсон қайси йўлдан юрса, эътиқоди тўғри бўлиши, Аллоҳ розилигини топиб, жаннатга кириши, кишини эзгулик, яхшилик қилишга даъват этувчи ғоялар сингдирилган.
Китоб содда тилда ёзилган. Эътиқод, дин тушунчалари атрофида мулоҳозалар келтирилган. Ҳар бир мавзу охирида савол-жавоблар ғоя моҳиятини янада кенгроқ ва тўлиқроқ очиб берган.