Японияда ниқоб тақмаган йўловчи сабаб самолёт фавқулодда қўндирилди
Японияда Peach Aviation авиакомпаниясига тегишли самолёт коронавирус пандемияси пайтида парвоз қоидаларига риоя этишдан бош тортган йўловчи сабаб фавқулодда қўндирилди. Бу ҳақда Газета.ру манбаси хабар берди.
Бортида 124 киши бўлган лайнер Осака шаҳрига йўл олган эди.
Борт кузатувчилари салонда ниқобсиз йўловчини кўриб қолиб, ундан маскасини тақиб олишларини сўрашган. Йўловчи эркак эса уларнинг илтимосини рад этган.
Шундан сўнг учувчи Ниигата аэропортига қўнишга қарор қилади. Хавфсизлик қоидаларини бузган шахс эса самолётдан тушириб қолдирилади. Кейин рейс яна давом эттирилган