Пазандалик

Гўшт, помидор ва бақлажондан такрорланмас таъмга эга «запеканка»

Чоп этилди Sentabr 10, 2020 Гўшт, помидор ва бақлажондан такрорланмас таъмга эга «запеканка»da fikr bildirishni o'chirish

Ушбу рецептда гўшт аввал томат пастаси билан маринадланади. Бақлажон ва помидорнинг уйғунлашуви таомга янада ўзгача таъм бағишлайди.

Керакли маҳсулотлар:

  • Гўшт – 600 гр;
  • Пиёз – 1 дона;
  • Саримсоқ – 2-3 бўлак;
  • Томат пастаси – 3 чой қошиқ;
  • Сув – 150 мл;
  • Бақлажон – 3 дона;
  • Помидор – 3 дона;
  • Ўсимлик ёғи – 1 ош қошиқ;
  • Пишлоқ – 100 гр;
  • Кўкат, туз, мурч таъбга кўра.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Гўшт ўртача катталикда, пиёз паррак қилиниб, саримсоқ ва кўкатлар эса майда қилиб тўғралади. Томат пастасига сув қўшилиб, гўшт, пиёз ва саримсоқ устидан қуйилади. Туз ҳамда зираворлар сепилиб, 1 соатга музлаткичга қўйилади.
  2. Бақлажон айлана шаклида кесилиб, туз солинган сувга ярим сотга қўйилади. Сўнг қоғоз сочиқлар устида қуритилади.
  3. «Запеканка» пишириладиган қолип ёғланади. Аввал бақлажон, устидан гўшт, яна бақлажон ва помидор терилиб, қатлам ҳосил қилинади. Усти фалга қоғоз билан ёпилади.
  4. 200 даража иссиқликдаги печга 1 соат 20 дақиқага қўйилади. Тайёр бўлишидан 10-15 дақиқа аввал печдан олиниб, устига қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепилади.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!