Коронавирусни енгган мамлакат сифатида эълон қилинган Грузияда карантин тадбирлари яна кучайтирилди
Грузияда ҳар қандай байрам дастурхони ва зиёфатлар ташкил қилиш тақиқланди.
Мазкур қоидага риоя қилмаганлар 10 минг лари, яъни 3 минг 200 доллар миқдоридаги жаримага тортилиши белгиланди. Тўйлар, туғилган кунлар, хотира маросимларига дабдабали тус берилмайди, одамларнинг тўпланишига йўл қўйилмайди.
“Коммерсант” нашрида келтирилишича, мамлакатда ўтказилган 500 кишилик тўйда қатнашган 44 нафар одамда коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган.
Айтиш жоизки, аввалроқ, Грузия коронавирусни енгган мамлакат сифатида эълон қилинганди.
Маълумотларга кўра, Грузияда 1 минг 700 киши коронавирусга чалинган, улардан 19 киши касалликнинг қурбони бўлган.