Пазандалик

Кечки овқатга бир зумда тайёр бўладиган товуқ филеси ва соусли таом пиширамиз

Чоп этилди Sentabr 11, 2020 Кечки овқатга бир зумда тайёр бўладиган товуқ филеси ва соусли таом пиширамизda fikr bildirishni o'chirish

Соус товуқ филесини янада юмшоқ қилади ҳамда жуда тез тайёрланади.

 

Керакли маҳсулотлар:

  • Товуқ филеси – 4 бўлак;
  • Паста учун томат соуси – 700 гр;
  • Консерваланган помидор – 400 гр;
  • Ун – 50 гр;
  • Нон талқони – 75 гр,
  • Қаттиқ пишлоқ – 50 гр;
  • Тухум – 2 дона;
  • Зайтун ёғи – 3 ош қошиқ;
  • Моззарелла пишлоғи – 150 гр;
  • Райҳон – 2 та япроқ.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Томат соуси ва консерваланган помидор идишда аралаштирилади ва паст оловга қўйилади.
  2. Товуқ филеси устига қандолат қоғози қўйилади ва қалинлиги 1 сантиметр бўлгунча урилади.
  3. Ун ва туз алоҳида идишда аралаштириб олинади.
  4. Яна бир идишда нон талқони ва қирғичдан ўтказилган пишлоқ, тухум ҳам бошқа бир идишда санчқи ёрдамида аралаштирилади.
  5. Ёғ қизиб туриши учун товага қуйилади. Товуқ филеси аввал унга, сўнг тухумга ва кейин пишлоқли аралашмага ботирилади.
  6. Филенинг ҳар икки томони қизаргунча пиширилади.
  7. Махсус идишга томат соуси аралашмаси қуйилади, устидан товуқ филеси ва пишлоқ бўлаклари солинади.
  8. 180 даражада 5-8 дақиқа давомида печда пиширилади.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!