Саломатлик

Нафас олишдаги муаммоларини қандай қилиб камайтириш ва тўғри нафас олиш мумкин?

Чоп этилди Sentabr 12, 2020 Нафас олишдаги муаммоларини қандай қилиб камайтириш ва тўғри нафас олиш мумкин?da fikr bildirishni o'chirish

Ухлаётганда тана йўналишини тўғри танлаш: тананинг уйқудаги жойлашуви нафас олишга таъсир қилади. Бошга ёстиқ қўйган ҳолда ёнбош бўлиб, оёқлар орасига ҳам ёстиқ қўйиб ухланса, умуртқа тўғри жойлашади. Бу ҳолатда нафас йўллари очилади.

Ҳаёт тарзида фақат яхши ўзгаришлар қилишга ҳаракат қилиш: ўпка соғлигига эътиборли бўлиш, сигарет ва бошқа зарарли одатлардан узоқ бўлиш лозим. Фойдали масҳулотлар, антиоксидантларга бой озиқ-овқатлар истеъмол қилиш керак. Шунингдек, хона ҳавосини доимий назорат қилиш ва тозалигига эътибор бериш керак.

Медитация машқларни қилиб бориш: бу ҳолатда стресс камаяди, нафас йўллари яхши ишлайди.

Тана ҳолатини тўғри тутиш: бунинг билан кўкрак ва умуртқа поғананинг йўналиши тўғри жойлашади. Тананинг тўғри ҳолатида инсон кўпроқ ва яхшироқ нафас олади.