Талафот кўрган “Мусо ғори” фаолияти қайта тикланди
Сурияда “Мусо ғори” сайёҳлик йўналиши фаолияти қайта тикланди.
Муҳташам ер ости йўлаги суриялик тадбиркорлардан бирининг лойиҳаси бўлиб, мамлакатда уруш давом этган пайтда ғорга жангарилар томонидан жиддий шикаст етказилган.
“Ҳозирда бу сайёҳлик йўналиши бўйича инфратизим бутунлай тикланган ва сайёҳларга ҳеч қандай хавф ёки таҳдид йўқ”, дейилади Известия.ру хабарида.
ЎзА